03:57 21 Август 2019
Эфир
  • RUB138.47
  • EUR10092.14
  • USD9061.00
драка

Самарқандда фуқаро икки кишини аёвсиз дўппослаб, улардан бирини ўлдириб қўйди

© Sputnik / Андрей Варенков
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
706 0 0

Самарқандда 47 ёшли фуқаро танишининг дала ҳовлисида ўзаро жанжалашиб, ҳовли эгаси ва унинг таниши жаҳл устида аёвсиз калтаклаган.

ТОШКЕНТ, 14 июн - Sputnik. Самарқандда фуқаро икки кишини аёвсиз дўппослаб, улардан бирини ўлдириб қўйди.

Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар  бошқармасининг хабар беришича, 13 июнь куни Самарқанд туманида яшовчи 47 ёшли Х.Р. таниши 57 ёшли О.А.га тегишли Ширинобод МФЙда жойлашган дала ҳовлисида ўзаро жанжаллашади. Жанжал оқибатида О.А ва шу ерда бўлган унинг яна бир таниши 44 ёшли Б.Б.ларнинг танасининг турли жойларига уриб-тепиб жароҳат етказади.

“Натижада О.А. касалхонага олиб кетилаётган вақтида вафот этган. Б.Б. касалхонага ётқизилган”, - дейилади хабарда.

Жиноятчи қўлга олинган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Ўзбекистон ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят  иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Асосий мавзулар