03:45 20 Июн 2019
Эфир
  • RUB132.57
  • EUR9566.00
  • USD8535.74
Топор на асфальте

Тошкентда дарахтларни ноқонуний кесган шахсга чора кўрилади

© Flickr/ Benny Mazur
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
121 0 0

Ҳуқуқбузар шаҳарнинг бефарқ бўлмаган аҳолиси ёрдамида қўлга олинди.

ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Тошкентнинг Юнусобод туманида дарахтларни ноқонуний кесган шахсга чора кўрилди.

Ҳокимлик матбуот хизматнинг маълум қилишича, 12 июнь куни ижтимоий тармоқларда Юнусобод тумани 12-мавзедаги 25-уйнинг орқа томонида дарахтларнинг кесилаётгани ҳақидаги хабар эълон қилинган. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан ушбу ҳолат бўйича ўрганиш ишлари олиб борилган.

Аниқланишича, бу ердаги дарахтлар ноқонуний равишда кесилган. Бу ишни амалга оширган давлат рақами 01/ G 365 HA бўлган автотранспорт эгаси воқеа жойидан зудлик билан ғойиб бўлган. Тошкент шаҳар йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси қидирув бўлими томонидан олиб борилган тезкор тадбир натижасида автотраспорт воситаси ушланиб, вақтинчалик жарима майдончасига жойлаштирилди.  Маълум бўлишича, ушбу қонунбузарлик З.Солиев томонидан амалга оширилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 январдаги 43-сонли қарорига асосан ўсимлик дунёсига етказилган зарар миқдорини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 162-моддасига мувофиқ, бу йўналишдаги ҳуқуқбузарликка жарима чораси қўлланилади.

В Юнусабадском районе Ташкента остановлена незаконная вырубка деревьев
В Юнусабадском районе Ташкента остановлена незаконная вырубка деревьев

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда дарахтларни ноқонуний кесганлик учун жарима миқдори оширилган эди.

Асосий мавзулар