Сирдарёдаги боғчада 23 нафар бола заҳарланди

CC0 / Unsplash / Jacek Dylag / Холодная вода из крана
Холодная вода из крана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Болалар қайнатилмаган сув ичганлиги ҳамда боғча ҳудудидаги ўрикзордан ўрик мевасини яхши ювмасдан еганлиги оқибатида касаллик келиб чиққанлиги тахмин қилинмоқда.

ТОШКЕНТ, 19 июн — Sputnik. Сирдарёдаги боғчада 25 киши овқатдан заҳарланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг хабар қилишича, 18-19 июнь кунлари Сирдарё вилояти Боёвут тумани 21-сонли мактабгача таълим муассасасининг 23 нафар тарбияланувчиси, 1 нафар тарбиячиси ҳамда 1 нафар ҳамшираси тана ҳароратининг кўтарилиши, кўнгил айниши, қайд қилиш, ич кетиши, қорин соҳасида оғриқ каби касаллик белгилари билан Боёвут туман тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлимига “ўткир ичак касаллиги, овқат токсикоинфекцияси” ташхисига гумон қилиниб ётқизилган.

Старший научный сотрудник Федерального исследовательского центра питания, биотехнологии и безопасности Наталья Денисова  - Sputnik Ўзбекистон
Нима сабабдан уй шароитида тайёрланган тузламалар ўлимга олиб келиши мумкин: эксперт фикри

Бу ҳақда Дастлабки эпидемиологик суриштирувлар жараёнида мазкур муассаса ичимлик суви билан таъминланмагани, 17 июнь куни тоза ичимлик суви ташиб келтирилмаганлиги натижасида боғчанинг санитария-гигиена қоидалари ҳолати қониқарсизлиги, шунингдек, болалар қайнатилмаган сув ичганлиги ҳамда боғча ҳудудидаги мавжуд ўрикзордан ўрик мевасини яхши ювмасдан еганлиги оқибатида касаллик келиб чиққанлиги тахмин қилинмоқда. Ўрганиш ва лаборатория текшириш ишлари давом этмоқда.

Хабарда беморларнинг аҳволи ўрта ва енгил оғирликда, шифохонада дори- дармонлар етарли миқдорда, уларга керакли барча тиббий ёрдам кўрсатилаётгани қайд этилган.

Ўзбекистонликлар уч ой ичида асосан қайси касалликлардан вафот этишган?

Вазият Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан назоратга олингани қўшимча қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентдаги “Oq-tepa lavash” умумий овқатланиш шохобчаларида овқатдан 49 киши заҳарлангани хабар қилинган эди. Бош прокуратура мазкур оммавий заҳарланиш юзасидан жиноий иш қўзғатган.

Ўзбекистон нотўғри овқатланишдан ўлим ҳолатлари даражаси бўйича “етакчи” бўлди 

Янгиликлар лентаси
0