16:41 20 Август 2019
Эфир
  • RUB138.47
  • EUR10092.14
  • USD9061.00
Автомобиль скорой медицинской помощи.

Тошкентда маст ҳайдовчи пиёданинг ўлимига сабаб бўлди

© Sputnik / Наталья Селиверстова
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
126 0 0

Тошкентда ҳайдовчи қиз маст ҳолда пиёдани уриб юборди.

ТОШКЕНТ, 25 июн – Sputnik. Ўтган тунда Тошкентда маст ҳолда автомобилни бошқарган ҳайдовчи пиёданинг ўлимига сабаб бўлди, деб хабар қилмоқда ИИББ.

“24-июнь куни тахминан соат 3.50 да Яшнобод туманидаги Мирзо-Улуғбек – Махтумқули кўчалари кесишмасида “Nissan Maxima” русумли автомобиль ҳайдовчиси 31 ёшли Татьяна Т. пиёдалар йўлакчаси бўйлаб ўтиб кетаётган 27 ёшли Бобур К.ни уриб юборган. ЙТҲ натижасида пиёда воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди”, - дейилган хабарда.

ИИББ хабарига кўра, ҳайдовчи маст ҳолатда бўла туриб автомобилни катта тезликда бошқарган.

Ушбу муносабат билан ИИББҳайдовчиларга яна бир бор маст ҳолатда автомобиль бошқара туриб улар нафақат ўзларини, балки атрофдагиларнинг ҳам ҳаётларини хавф остига қўяётганини эслатиб ўтди ва йўл ҳаракати қоидаларига рия қилишга чақирди.

Асосий мавзулар