Польшада икки кишининг ўлимига сабабчи бўлган ўзбекистонлик ҳибсга олинди

Oбуна бўлиш
Остров Мазовецки шаҳрида Ўзбекистон фуқаролари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Унинг оқибатида икки киши воқеа жойида ҳалок бўлди.

ТОШКЕНТ, 26 июн – Sputnik. Польшада икки кишининг ўлимига сабабчи бўлган ўзбекистонлик ҳибсга олинди. Бу ҳақда ТИВ хабар қилди.

Ўзбекистоннинг Польшадаги Элчихонаси берган маълумотга кўра, 2019 йил 22 июнь куни Польшанинг Остров Мазовецки шаҳри яқинидаги автомобил йўлида мамлакат фуқаролари А.М. ва Ж.Дж. иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз бериб, унинг оқибатида икки киши воқеа жойида ҳалок бўлган.

Пассажир в поезде - Sputnik Ўзбекистон
ТИВ Қозоғистонда тўхтаб қолган поезд йўловчиларининг тақдирини маълум қилди

Остров Мазовецки шаҳри полицияси ахборотига кўра, Ўзбекистон фуқароси, автомобил ҳайдовчиси А.М.га нисбатан “икки кишининг ҳалок бўлишига сабаб бўлган йўл ҳаракати қоидаларини бузиш” айблови эълон қилиниб, уни судга қадар тергов изоляторига жойлаштириш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Йўловчи, Ўзбекистон фуқароси Ж.Дж.га тиббий ёрдам кўрсатилиб, у гувоҳ сифатида сўроқ қилинган.

“Элчихона вазиятни назоратга олган”, - дейилади хабарда.

Консуллик-ҳуқуқий департамент Польша ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарурат туғилган ҳолатларда Ўзбекистоннинг Варшава шаҳридаги Элчихонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтган: +48-22-894-62-30 (2)

Янгиликлар лентаси
0