09:33 18 Август 2019
Эфир
  • RUB136.38
  • EUR9928.30
  • USD8882.00
Сотрудники Управления по чрезвычайным ситуациям Бухарской области оказали квалифицированную помощь 2-х летнему ребёнку, который получил травму в результате  неосторожного  использования мясорубки.

Бухорода 2 ёшли боланинг қўли гўштқиймалагич ичига кириб қолди

МЧС Узбекистана
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
302 0 0

Воқеа жойига зудлик билан ФВБ Қутқарув отряди етиб келган.

ТОШКЕНТ, 27 июн - Sputnik. Бухорода 2 ёшли боланинг қўли гўштқиймалагич ичига кириб қолди.

ФВВнинг хабар қилишича, 25 июнь куни Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчилик қисмига Бухоро шаҳар Ҳавзи Нав кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро фарзандининг қўли уй-шароитида фойдаланиладиган электр гўштқиймалагич ичига кириб қолганлиги ва уни Шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро вилояти филиали жарроҳлик бўлимига олиб борилганлиги тўғрисидаги хабар келиб тушган.

Воқеа жойига зудлик билан ФВБ Қутқарув отряди етиб борган.

Хабарда таъкидланишича, 2016 йилда туғилган болакайнинг қисилиб қолган бармоқларини тиббиёт ходимлари билан ҳамкорликда махсус ускуна ёрдамида жароҳатсиз чиқариб олишга муваффақ бўлинган.

Эслатиб ўтамиз, шунга ўхшаш ҳодиса Самарқанд вилоятида ҳам содир бўлган эди. Ўшанда ФВВ ходимлари 2 яшар боланинг қўлини гўштқиймалагичдан чиқариб олишган эди.

Асосий мавзулар