17:44 20 Август 2019
Эфир
  • RUB138.47
  • EUR10092.14
  • USD9061.00

ЙТҲ: машинада пиёдани уриб, қочиб кетган ҳайдовчи қидирилмоқда

© Fotolia / Jan H. Andersen
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
473 0 0

Пиёда ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчи қидирилмоқда.

ТОШКЕНТ, 28 июн – Sputnik. Ички ишлар вазирлиги Денов туманидаюз берган ЙТҲ ҳақида хабар қилди.

Хабарда айтилишича, Сурхондарё вилоятининг Денов туманида 27 июнь куни соат 22.30ларда номаълум ҳайдовчи аниқланмаган автомашинани Қизилжар маҳалласи ҳудудида ҳайдаб кетаётиб, пиёда Ўрикзор маҳалласида яшаган 41 ёшли Рустам Валиевни уриб юбориб воқеа жойидан кетиб қолган.

Натижада пиёда Р.Валиев жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган. Ушбу йўл-транспорт ҳодисасини содир этган номаълум ҳайдовчини аниқлаш ва ушлаш чоралари кўрилган.

Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Асосий мавзулар