Тошкентда икки аёл сурхондарёликни қарийб 18 минг долларга чув туширди

© Sputnik / Anton Denisov / Медиабанкка ўтишМужчина пересчитывает доллары США, фото из архива
Мужчина пересчитывает доллары США, фото из архива - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкентда икки аёл 36 ёшли фуқарога Америка Қўшма Штатларига бориш учун ҳужжатларни расмийлаштириб беришни ваъда қилган.

ТОШКЕНТ, 2 июл – Sputnik. Тошкентда фирибгарлик содир этган фуқаролар қўлга олинди.

Преступник за решеткой - Sputnik Ўзбекистон
Кореяга ишга юборишни ваъда қилган фирибгар қўлга тушди

Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасининг хабар қилишича,  М.Улуғбек туманида яшовчи 62 ёшли Н.С. ва 46 ёшли З.И. исмли аёллар 2019 йилнинг 7 январь куни Мирзо Улуғбек тумани Асака маҳалласи ҳудудида Сурхондарё вилояти Денов туманида яшовчи 36 ёшли М.А.га Америка Қўшма Штатларига бориш учун ҳужжатларни расмийлаштириб беришни ваъда қилган

Ўз хизматлари учун ундан 17 670  долларни олган ва пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборган.

“Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Н.С. ва З.И.лар қўлга олинган”, - дейилади хабарда.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Янгиликлар лентаси
0