15:11 25 Август 2019
Эфир
  • RUB138.47
  • EUR10092.14
  • USD9061.00

Умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилинган “GTA тўдаси” аъзосига яна ҳукм чиқарилди

© Sputnik / Илья Питалев
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
796 0 0

Москва вилояти суди умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилинган “GTA тўдаси” аъзоси Ҳазратхон Додохоновни ҳибсдан қочишга уриниш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг ҳаётига суиқасд қилишда айбдор деб топди.

ТОШКЕНТ, 2 июл - Sputnik. Москва вилояти суди умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилинган “GTA тўдаси” аъзоси тожикистонлик Ҳазратхон Додохоновни яна 20 йилга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Ҳазратхон Додохонов ҳибсдан қочишга уриниш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг ҳаётига суиқасд қилишда айбдор деб топилди.

Суд илгари тайинланган жазони қўшиб ҳисоблаб, Додохоновни яна узил-кесил умрбод озодликдан маҳрум қилди.

2017 йилнинг 1 август куни Москва вилоят судида жиноий уюшма, “GTA тўдаси”нинг 5 нафар аъзоси суд биносидан қочишга уринган эди. Улар лифт ичида уларни кузатиб келаётган соқчиларга (конвой) ҳужум қилиб, уларнинг қуролини олиб қўйиб, қочишга уринишган. Содир бўлган отишма бир нафар полициячи яраланган. Бошқалари турли даражадаги жароҳат олишган. Уч нафар жиноятчи отишма чоғида йўқ қилинган. Кейинчалик жиноятчилардан бири шифохонада вафот этган.

2012 йилнинг март ойида Ибайдулло Субҳанов Москва вилоятида жиноий гуруҳ ташкил қилган. Ушбу гуруҳга Ўрта Осиёнинг 15 фуқароси кирган. Гуруҳ аъзолари ўз бошлиғига сўзсиз итоат этган. 2012 – 2014 йиллар давомида Москва вилояти ҳудудида гуруҳ томонидан 15 та босқинчилик  уюштирилган. Босқинчилик вақтида 17 киши ўлдирилган, 2 киши эса қочишга муваффақ бўлган. Гуруҳ бошлиғи қўлга олиш вақтида қаршилик кўрсатган ва йўқ қилинган. Яна беш собиқ гуруҳ аъзолари Россия ҳудудидан қочиб кетишга муваффақ бўлган.

“GTA тўдаси” Москва вилоятида ҳайдовчиларни ваҳшийларча ўлдириш ва тунаш билан шуғулланиб келган уюшган жиноий гуруҳи бўлиб, асосан М4 "Дон" трассасида қотилликларни амалга оширган. Улар қурбонларининг ёшу қари эканлигига қарамасдан шафқатсизларча ўлдиришган. Уларнинг жиноятлари Grand Theft Auto компьютер ўйинидаги сингари амалга оширилгани боис ОАВ уларни “GTA тўдаси” деб атаган.

Тўданинг омон қолган аъзолари (Ҳазратхон Додохонов, Анвар Улугмурадов, Шерозжон Қодиров, Умар Ҳасанов ва Зафарджон Гулямов) суднинг 2018 йил август ойидаги ҳукми билан босқинчилик, ноқонуний қурол тайёрлаш, сақлаш жиноятларини содир этишда, жумладан, 17 кишини ўлдирганликда айбдор деб топилганди. Уларнинг барчаси умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилинганди. Фақат тўдасининг энг ёш иштирокчиси Зафаржон Гулямовга 20 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланганди.

Асосий мавзулар