Истанбулда икки ўзбекистонлик вафот этди

© Sputnik / Виктория ВиатрисКарета скорой помощи
Карета скорой помощи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
26 яшар фуқаронинг соғлиги у бассейнга борган пайтда ёмонлашган ва касалхонага ётқизилган.

ТОШКЕНТ, 4 июл – Sputnik. Истанбулда Ўзбекистоннинг икки нафар фуқароси вафот этди.

ТИВ хабарига кўра, 27 июнь куни Истанбул шаҳрида (Туркия) 1993 йил 22 майда туғилган Ўзбекистон фуқароси Акмал Равшанович Мамиржанов вафот этган. А.Мамиржановнинг соғлиги у бассейнга борган пайтда ёмонлашган ва касалхонага ётқизилган.

Автомобили полиции и скорой медицинской помощи - Sputnik Ўзбекистон
Владивостокдаги ЙТҲ оқибатида ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Шунингдек, 30 июнь куни Истанбул шаҳрида велосипеддан йиқилиш натижасида бошидан жароҳатланиши оқибатида 1967-йил 5-февральда туғилган Ўзбекистон фуқароси Зулфияхон Давлатовна Шарафуддинова ҳам вафот этган.

Бош консулхона қайд этилган ҳолатларни назоратга олган ва ватандошларнинг жасадларини дафн этиш учун ватанга жўнатиш борасида уларнинг қариндошларига тегишли консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатган.

Консуллик-ҳуқуқий департамент марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик изҳор этган ҳамда Туркия, Болгария, Руминия ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарурат туғилган ҳолатларда Истанбул шаҳридаги мамлакат Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтган: +90 212-323-20-37, +90 212-229-00-75.

Янгиликлар лентаси
0