ИИВ масжиддан ўғирланган велосипед воқеасига аниқлик киритди

© Sputnik / Рамиз БахтияровАренда велосипедов в Узбекистане
Аренда велосипедов в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Андижондаги масжидларнинг биридан велосипед ўғирлаб кетилгани тасвирланган видео ўрганиб чиқилди.

ТОШКЕНТ, 5 июл – Sputnik. Жорий йилнинг 2-июль куни ижтимоий тармоқларда Андижондаги масжидларнинг биридан велосипед ўғирлаб кетилгани акс этган видео кенг тарқалди. Ушбу ҳолат Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди.

кулак, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
МИБ ходимлари калтаклагани бўйича расмий маълумот берилди

Маълум бўлдики, 24 июнь куни Андижон шаҳрида яшовчи М.О. ариза билан шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига мурожаат қилган ва бир кун олдин "Холиқ берди бой" жомъе масжиди олдида у пешин намозини ўқиш билан банд бўлган бир вақтда, ўзига тегишли велосипедни нотаниш шахс олиб кетгани юзасидан шикоят қилган.

Олиб борилган суриштирув ишлари жараёнида М.О.га тегишли бўлган велосипед тез орада "Холиқ берди бой" жомъе масжидига ташлаб кетилгани аниқланган.

Янгиликлар лентаси
0