09:35 18 Август 2019
Эфир
  • RUB136.38
  • EUR9928.30
  • USD8882.00

Бухорода Cobalt ва Gentra юзма-юз тўқнашди

© PvBux
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
585 0 0

Ғиждувонла Cobalt ва Gentra катта тезликда юзма-юз тўқнашди, қурбонлар бор.  

ТОШКЕНТ, 7 июл – Sputnik. Бухоронинг Ғиждувон туманида Cobalt ва Gentra тўқнашувида 4 киши вафот этди, деб хабар қилмоқда  “Подслушано в Бухаре” телеграм канали.

“Ғиждувонда даҳшатли ЙТҲ содир бўлди. Cobalt ва Gentra катта тезликда юзма-юз тўқнашди! Гувоҳлар айтишига қараганда ҳайдовчилардан бири маст бўлган”, - дейилган хабарда.

Ундан сўнг пайдо бўлган яна бир хабарда, Бухоро Тиббиёт институти талабаси Ғиздувондаги ЙТҲда 2 аёл, 5 эркак ва 4 киши жабрланганининг гувоҳи бўлганини хабар қилган. Тиббиёт олийгоҳи талабасининг сўзларига кўра, 1 аёл ва 2 эркак воқеа жойида қурбон бўлган, яна бир ёш бола реанимацияда вафот этган. Яна реанимацияда икки боланинг аҳволи оғир, дейилган хабарда.

Яна маст ҳолда автомобилни бошқариш, яна ЙТХ, яна қурбонлар. Одамларга қачон ақл кираркан, ёки маст ҳолда автомобил ҳайдовчилар ҳамма эплай олмаса ҳам ҳам мен эплайман деб ўйлайдими?

Асосий мавзулар