11:18 25 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB136.28
  • EUR12210.60
  • USD10315.62
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
545 0 0

Бош прокуратура Денов туманида юз берган ҳолат юзасидан ахборот берди.

ТОШКЕНТ, 8 июл – Sputnik. Фарзандини ҳожатхонага ташлаб кетган аёлга нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда айтилишича, 02.07.2019 йил соат 15:00 ларда фуқаро Ф.Т. (1999 й.т.) Денов тумани, Лолазор маҳалласидаги “Хабибобод” бозори ҳудудида жойлашган аёллар ҳожатхонасида қиз бола чақалоқни туғиб, ҳожатхона ичига ташлаб кетган.

Ундан кейин ҳожатхонага кирган аёл чақалоқ йиғисини эшитиб, одамларни ёрдамга чақирган. Натижада чақалоқ қутқариб қолиниб, касалхонага жойлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Денов туман прокуратураси томонидан фуқаро Ф.Т.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 25, 99-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Асосий мавзулар