Олмаотада ўзбекистонликлар “ишлаётган” фоҳишахона аниқланди

CC0 / pixabay / Женщины в метро
Женщины в метро - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Меҳмонхонада 19 нафар енгилтак аёл мижозларга “хизмат” кўрсатиб келаётгани аниқланган.

ТОШКЕНТ, 11 июл — Sputnik. Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқаролари ишлаб келаётган фоҳишахонани аниқлашди. Бу ҳақда Олмаота шаҳар полиция департаменти хабар қилмоқда.

Женщина легкого поведения в гостинице - Sputnik Ўзбекистон
Юнусободда ўз уйида фоҳишахона очган шахс қўлга тушди

Идора хабарига кўра, фоҳишахона Олмаотанинг Алатау туманида кўздан нарироқ жойда жойлашган меҳмонхонада аниқланган.

“Кечқурун соат 11лар атрофида “иш жойида” 19 нафар енгилтак қиз бўлган, улардан иккитаси Ўзбекистон, яна иккитаси эса Қирғизистон фуқароларидир”, - дейилади қозоқ полицияси хабарида.

Фоҳишахонага меҳмонхонанинг бошқарувчиси бўлган 47 ёшли аёл эгалик қилган. Аёл қўлга олинган ва унга нисбатан Қозоғистон Жиноят кодексининг 301-моддаси 1-қисми билан (“Қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш”) жиноий иш қўзғатилган. Ҳозирда унга нисбатан эҳтиёт чорасини қўллаш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Ўзбекистонда фоҳишабозликка қарши қатъий чоралар кўриш таклиф этилди

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда фоҳишалик учун жарима миқдори оширилган. Бу иш билан шуғулланиш энг кам ойлик иш ҳақининг уч бараваридан етти бараваригача жарима солинишига олиб келади. Ушбу ҳуқуқбузарлик бир йил давомида такрор содир этилган бўлса энг кам иш ҳақининг етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

“Соатига 150 минг сўм” – “Орият” тадбирида қўлга олинган 187 та енгилтак аёл иқрорликлари

Янгиликлар лентаси
0