10:57 19 Июл 2019
Эфир
  • RUB136.34
  • EUR9673.87
  • USD8584.50
Автомобильное движение в Ташкенте

Сирдарёда ағдарилган автобусни Spark ҳайдовчиси сиққан – ЙТҲ тафсилотлари

© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
373 0 0

Автобусда 20 нафар йўловчи бўлган, улардан 2 нафарини вояга етмаганлар ташкил этган.

ТОШКЕНТ, 12 июл - Sputnik. Ўзбекистон ИИВ Сирдарёда автобус иштирокида содир бўлган ЙТҲ тафсилотларини маълум қилди.

Хабарда қайд этилишича, 2019 йил 11 июль куни “Гулистон карвон транс сервис” МЧЖ ҳайдовчиси 51 ёшли А.А. бошқарувидаги Isuzu русумли автобусни Янги Ҳаёт МФЙ ҳудудидан ўтувчи “Душанбе-Тошкент” йўлида ҳайдаб кетаётган вақтида бошқарувни эплай олмаган. Натижада йўл четига чиқиб кетиб, ағдарилиб кетган.

Автобусда 20 нафар йўловчи бўлган, улардан 15 нафари аёл, 3 нафари эркак киши, 2 нафарини вояга етмаганлар ташкил этган.

“Ҳайдовчи автобусни қизил рангли Spark русумли автомашинаси сиқиб кетганлиги туфайли йўл транспорт ҳодисаси содир бўлганлигини билдирган”, - дейилади ИИВ хабарида.

ЙТҲ оқибатида автобуснинг икки нафар аёл йўловчилари жароҳат олиб касалхонага ётқизилганлар, шунингдек қолган 18 нафар йўловчиларга касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйига жавоб берилган.

Ҳайдовчи А.А. жароҳат олмаган. Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарёда йўловчилари бўлган автобус ағдарилиб кетгани хабар қилинган эди.

Асосий мавзулар