00:38 21 Август 2019
Эфир
  • RUB138.47
  • EUR10092.14
  • USD9061.00
Девушка плавает в водоеме. Иллюстративное фото

Тошкентда бир кунда икки киши чўкиб кетди

CC0 / Unsplash / Li Yang
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
276 0 0

Кеча Тошкент шаҳрида икки киши сувда чўкиб кетди. Улардан бири кучли оқимга дош беролмай, чўкиб кетган.

ТОШКЕНТ, 15 июл – Sputnik. Тошкент шаҳрида бир кунда икки киши чўкиб кетди.

Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, 14 июль куни соат 16:32 да Сергели туманида 32 ёшли Ислом. М. Жунариқ каналида чўмилмоқчи бўлган, аммо кучли оқимга дош беролмай, чўкиб кетган.

Худди шу куни соат 21:04 лар атрофида Бектемир туманида 36 ёшли Бекзод Х. Тошкент ҳалқа йўли яқинида Чирчиқ дарёсида сузишга қарор қилиб, чўкиб кетган.

Шу боис, Тошкент шаҳар ИИББ фуқароларни очиқ сув ҳавзаларида чўмилиш вақтида эҳтиёт бўлишга чақирган.

Асосий мавзулар