18:42 20 Август 2019
Эфир
  • RUB138.47
  • EUR10092.14
  • USD9061.00

Бухорода ойпарастлик хасталигига чалинган йигит машинани олиб қочди

© Sputnik / Константин Чалабов
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
351 0 0

Фуқаро олиб қочилган автоуловда киракашлик қилишга ҳам улгурган.

ТОШКЕНТ, 18 июл — Sputnik. Бухорода ўзини автомашиналарни ювиш шохобчаси ишчиси сифатида таништирган ва Business Pride МЧЖга тегишли бўлган Ravon Nexia 3 автомобилни олиб қочган шахс қўлга олинди, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари қисқа муддати ичида жиноятчини қўлга олишга муваффақ бўлишган. Жиноятчи Қоровулбозор шаҳрида қўлга тушган.

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасининг Sputnik᾽ка маълум қилишича, ушбу жиноятни Наманган вилоятидан бўлган 20 ёшли фуқаро содир этгани аниқланган. У 15 июль куни машинани алдов йўли билан олиб қочган.

Ҳодиса соат 05:54 содир бўлган. Ҳайдовчи автомашинасини ювдириш мақсадида шаҳарда жойлашган автомобилларни ювиш шохобчасига олиб келган. Эшиклари қулф бўлганлиги сабабли, шохобча олдида турган ва ўзини шу ерда ишловчи сифатида таништирган ноъмалум шахсга ювиб, тозалаб қўйиши учун автомашинасининг калитини қолдириб кетган.

Telegram-канал УВД Бухарской области
В Бухаре мужчина угнал машину, представившись сотрудником автомойки

Ҳайдовчи соат 08:00ларда автомашинасини олиб кетиш мақсадида  келган. Бироқ автомашинаси бўлмаганлиги сабабли ишчиларидан автомошинасини қолдирган шахсни сўраган, улар эса унинг машинасини кўрмаганлигини ва бу ерда бундай фуқаро ишламаслигини айтганларидан сўнг ИИБга машинаси олиб қочиб кетилгани ҳақида хабар қилган.

16 июль куни Бухоро вилояти ИИБ номаълум шахс автомобилларни ювиш шохобчасидан автомашинани олиб қочгани, кузатув камераларида тасвирга тушиб қолган гумонланувчи шахсни ҳамда автомашинани кўрганлардан ИИБга мурожаат қилишларини сўраган.

Telegram-канал УВД Бухарской области
В Бухаре мужчина угнал машину, представившись сотрудником автомойки

Худди ўша куни машинани олиб қочган шахс ушланган. Вилоят ИИБ хабарига кўра, автоуловга эга бўлган йигит киракашлик қилишга қарор қилади. Йўлда уни тўхтатган мижоз Қоровулбозоргача элтиб қўйишни сўрайди. Шундай қилиб, у ўша ерда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан қўлга олинади.

“Маълум бўлишича, йигит ойпарастлик хасталигидан азият чекади ва хатти-ҳаракатларининг сабабларини тушунтириб бера олмайди”, - дея хабар қилди вилоят ИИБ.

Шунга қарамасдан, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ушбу шахсга нисбатан Ўзбекистон ЖКнинг 267-моддаси 1-қисми билан қўзғатилган ва жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ИИБнинг маълум қилишича, мазкур жиноят – Бухоро учун камдан-кам учрайдиган ҳолат. Сўнгги олти ой ичида шунга ўхшаш атига иккита ҳолат қайд этилган.

Асосий мавзулар