08:33 13 Декабр 2019
Эфир
  • RUB149.88
  • EUR10545.67
  • USD9537.55
Карета скорой помощи

Ўзбекистон фуқароси Антальяда ҳалок бўлди

© Sputnik / Виктория Виатрис
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
426 0 0

Ўзбекистон фуқароси жасади Антальядан Истамбулга олиб келинган ва бугун "Истамбул-Тошкент" йўналиши орқали ватанга юборилади.

ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Ўзбекистоннинг Туркиядаги Элчихонаси берган маълумотга кўра 18-июл куни Антальяда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган.

"Фуқаро З.Х. йўлни кесиб ўтаётганда мотоцикл томонидан уриб юборилган ва воқеа жойида вафот этган", - деб хабар қилмоқда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Таъкидланишича, элчихона томонидан мазкур вазият назоратга олинган ва марҳумнинг қариндошларига тегишли консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда.

"Ҳамюртимизнинг жасади Антальядан Истамбулга олиб келинди ва бугун "Истамбул-Тошкент" йўналиши орқали ватанга юборилади", - дейилган хабарда.

Консуллик-ҳуқуқий департамент марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради ҳамда Туркия, Ироқ ва Жанубий Африка Республикаси ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига зарур ҳолатларда Анқара шаҳридаги республика Элчихонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади: +90-312-441-38-71, +90-312-441-17-46.

Асосий мавзулар