23:45 20 Август 2019
Эфир
  • RUB138.47
  • EUR10092.14
  • USD9061.00
Крупный пожар вспыхнул на рынке Чорсу в Намангане

Наманган бозорининг нон растаси ёниб кетди

Управление пожарной безопасности Наманганской области
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
337 0 0

Наманган бозорида юз берган ёнғинда бозор ва унга қўшни бўлган дўконларнинг 800 м кв. томи ёниб кетди.

ТОШКЕНТ, 21 июл – Sputnik. Ўтган тунда Наманган шаҳридаги “Чорсу” бозори ҳудудида ёнғин содир бўлди, деб хабар қилмоқда Дарё.

Крупный пожар вспыхнул на рынке Чорсу в Намангане
Управление пожарной безопасности Наманганской области
Крупный пожар вспыхнул на рынке Чорсу в Намангане

Наманган вилояти Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси хабарига кўра, 21 июль куни соат 01:38 да ёнғин ҳақида хабар қилинган. Орадан 4 дақиқа ўтиб, ёнғинни ўчириш бўлинмалари воқеа жойига етиб борган.

Маълум бўлишича, бозорнинг нон растаси аланга олган. Растанинг шифт ҳамда том қисмидан 600 квадрат метр жойи ва жиҳозлар, бозор ҳудудига туташ “Зулайҳо саноат савдо” МЧЖга қарашли дорихона ва учта савдо дўконининг шифт, том қисмидан 200 квадрат метр жойи жиҳозлари билан, жами 800 квадрат метр майдон ёнган. Ушбу дўконлар атрофида бўлган “Москвич-412” русумли автомобил ҳам ёниб кетган.

Соат 02:00лар атрофида ёнғин бўлаётган ҳудуд қуршаб олинган ва 45 дақиқа ичида олов ўчирилган. Ёнғинни бартараф этишда 12 та экипаж иштирок этган.

Ҳодиса оқибатида қурбонлар ва жароҳатланганлар йўқлиги айтилмоқда. Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва кўрилган зарар миқдори аниқланмоқда.

Асосий мавзулар