АҚШда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

© FotoliaСотрудник американской полиции
Сотрудник американской полиции - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Вафот этган шахс яқинларига марҳум жасадини ватанга жўнатишда ёрдам бериш учун маҳаллий ҳокимият органлари томонидан берилган ҳужжатлар асосида Бош консулхона тегишли ҳужжатларни расмийлаштирди ва бошқа керакли жараёнларни амалга оширди.

ТОШКЕНТ, 22 июл – Sputnik. АҚШда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Бу ҳақда ТИВ хабар қилмоқда.

Ўзбекистоннинг Нью-Йорк шаҳридаги (АҚШ) Бош консулхонаси маълумотига кўра, 2019 йил 17 июль куни Кенфилд шаҳрида (Огайо штати) йўл-транспорт ҳодисаси натижасида Ўзбекистон фуқароси А.Н. вафот этган.

Карета скорой помощи - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон фуқароси Антальяда ҳалок бўлди

Қайд этилишича, вафот этган шахс яқинларига марҳум жасадини ватанга жўнатишда ёрдам бериш учун маҳаллий ҳокимият органлари томонидан берилган ҳужжатлар асосида Бош консулхона тегишли ҳужжатларни расмийлаштирган ва бошқа керакли жараёнларни амалга оширган.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг қариндошлари ва яқинларига таъзия изҳор этган ва АҚШнинг 35 штатидаги, шунингдек, Мексика, Марказий ва Жанубий Америка давлатлари ҳудудидаги Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда +1-212-754-7403 телефон рақамлари орқали мамлакатнинг Нью-Йорк шаҳридаги Бош консулхонасига мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтган.

Янгиликлар лентаси
0