13:56 24 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB147.27
  • EUR10383.02
  • USD9424.54
Взрыв в метро в Санкт-Петербурге

Санкт-Петербургдаги уй томида ўзбекистонликнинг жасади топилди

© Sputnik / Виктория Виатрис
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
473 0 0

Дастлабки маълумотларга кўра, ўлимга электр токи уриши сабаб бўлган.

ТОШКЕНТ, 22 июл – Sputnik. Санкт-Петербургдаги уй томида ўзбекистонликнинг жасади топилди. Бу ҳақда ТИВ хабар қилди.

Мамлакатнинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси (Россия) берган маълумотга кўра 2019 йилнинг 19 июль куни мазкур шаҳарнинг Москва туманидаги уй томида Ўзбекистон фуқароси У.А.нинг жасади топилган.

“Полиция ўлимга электр токи уриши сабаб бўлганини маълум қилди”, - дейилади хабарда.

Бош консулхона вазиятни назоратга олган ва Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги Ваколатхонаси билан биргаликда консуллик-ҳуқуқий масалаларни ҳал қилиш ва марҳумнинг жасадини ватанга юборишда ёрдам бериш билан шуғулланмоқда.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдирган ва эслатиб ўтганки, Россиянинг Шимоли-ғарбий федерал округи (Архангелск вилояти, Калининград вилояти, Карелия Республикаси, Коми Республикаси, Ленинград вилояти, Мурманск вилояти, Ненец автоном округи, Новгород вилояти, Псков вилояти, Санкт-Петербург шаҳри, Вологода вилояти) ҳудудида жойлашган фуқаролар зарур вазиятларда мамлакатнинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин +7-965-029-41-49.

Асосий мавзулар