08:33 13 Декабр 2019
Эфир
  • RUB149.88
  • EUR10545.67
  • USD9537.55
Питейные заведения Москвы

Қирғизистонда ароқ ичирилган 6 ёшли бола вафот этди

© Sputnik / Алексей Куденко
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
672 0 0

Қирғизистонда ароқ ичирилган 6 ёшла бола бир ҳафта комада ётиб вафот этди.

ТОШКЕНТ, 22 июл – Sputnik. Қирғизистонда ҳуқуқни сақлаш органлари 6 ёшли боланинг ўлимида айбланаётган фуқарони ҳибсга олди, деб хабар қилди Sputnik Қирғизистон.

Вафот этган болакайнинг онаси айтишига кўра, 12 июл куни унинг ўгай ўғли А.П. дўстлари билан спиртли ичимликлар ичиб уни калтаклаган. Оқибатда аёл киши болани уйда қолдириб ўзи қочиб кетган. Кечқурун уйига қайтганида боласининг ухлаб ётганини кўрган.

Эрталаб эса боласи уйқуда эмас кома ҳолатида бўлганини билиб қолган ва тиббий ёрдамга мурожаат қилган. Кейинчалик маълум бўлишича А.П. 6 ёшли болага ароқ ичирган экан. Бола бир ҳафта давомида кома ҳолатида ётиб ўзига келмасдан 20 июль куни вафот этган.

Ушбу иш юзасида 31 ёшли фуқаро А.П.га нисбатан Қирғизистон Жиноят Кодексининг 138 моддасига мувофиқ, Инсон соғлиғига оғир зарар етказишда айбланмоқда. Айни дамда тергов ишлари олиб борилмоқда.

Асосий мавзулар