04:18 30 Ноябр 2020
Эфир
  • RUB136.69
  • EUR12344.73
  • USD10414.86
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
351 0 0

Раҳимова Муяссар онаси билан жанжаллашиб, руҳий зўриқиш оқибатида ўзи мунтазам истеъмол қиладиган дориларни меъёридан ортиқча ичган.

ТОШКЕНТ, 29 июл – Sputnik. Андижондаги кўзбўямачиликда алданган аёл ўз жонига қасд қилишга уринди.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасига андижонлик фуқаро Раҳимова Муяссар Козимжоновнанинг ўз жонига суиқасд қилгани ҳақида хабар келиб тушган.

Маълум қилинишича, қўмита тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда мазкур ҳолатни ўрганиб чиққан.

Андижон вилояти ҳокимлиги, вилоят Хотин-қизлар қўмитаси томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, фуқаро Раҳимова Муяссар Козимжоновна 23 июль куни соат тахминан 20.00 ларда онаси билан жанжаллашиб, руҳий зўриқиш оқибатида ўзи мунтазам истеъмол қиладиган дориларни меъёридан ортиқча ичгани туфайли шифохонага ётқизилган.

Хабарда қайд этилишича, ўз вақтида кўрсатилган малакали тиббий ёрдам натижасида фуқаронинг аҳволи яхшилан ва 24 июль куни шифохонадан уйига кетишига рухсат берилган.

Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича Андижон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекистон 24” телеканали орқали 2019 йил 31 март, 3 май ва 16 май кунлари “Мустақиллик тикувчилик мажмуаси” МЧЖнинг уй-жойга муҳтож бўлган 6 нафар ишчилари иштирокида, уларга совға сифатида коттеж берилганлиги ҳақида лавҳалар кўрсатилган, 16 май куни улар оила аъзолари билан бирга ушбу коттежларга киритиб қўйилган. Президент ташрифи якунланганидан сўнг, ушбу уйлардан бештаси олиб қўйилган.

Бош прокуратураси Андижон шаҳрида президент ташрифи арафасида эҳтиёжманд аёлларга уй берилиб, президент кетганидан сўнг уйлар қайтиб олингани ҳақидаги вазиятни ўрганиб чиққан эди. Натижада Андижон вилояти ҳокимлиги томонидан кўзбўямачиликка йўл қўйилганини аниқлаган эди.

Асосий мавзулар