17:28 27 Октябр 2020
Эфир
  • RUB136.11
  • EUR12285.78
  • USD10359.88
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
185 0 0

Мирзо Улуғбек кичик саноат зонаси худудида жойлашган арматура ишлаб чиқариш цехининг трансформатор подстаницияси ва унинг мойлари 250 кв.м. майдонида ёнган.

ТОШКЕНТ, 31 июл - Sputnik. Бугун, 31 июль куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ёнғин хавфсизлиги бошқармаси хабар қилмоқда.

Хабарда қайд этилишича, Мирзо Улуғбек кичик саноат зонаси худудида жойлашган арматура ишлаб чиқариш цехининг трансформатор подстаницияси ва унинг мойлари  250 кв.м. майдонида ёнган.

Наманган бозорининг нон растаси ёниб кетди

Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 11:14да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 11:53да қуршаб олиниб, соат 12:24да ўчирилган. Ёнғин жойига 10 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган.

Ёнғин ишлаб чиқари технологик жараёнининг бузилиши натижасида электр таъминотининг ортиқча кучланишнидан содир бўлган, деб тахмин қилинмоқда.

Ҳозирда ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғинда инсонларни ҳалок бўлиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмади.

Асосий мавзулар