06:47 06 Июл 2020
Эфир
  • RUB145.97
  • EUR11411.48
  • USD10173.38
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
202 0 0

Жиноятчи икки нафар аёлни Таиланднинг Бангкок шаҳрида фоҳишалик билан шуғулланишлари учун олиб кетишга уринди.

ТОШКЕНТ, 1 авг – Sputnik. Тошкент аэропортида Таиландга фоҳишаликка олиб кетилаётган икки аёл тўхтатиб қолинди.

ИИВ хабарига кўра, 21 июль куни Ўзбекистон ИИВ ходимлари томонидан Ислом Каримов номидаги Тошкент Халқаро аэропортида тезкор тадбир ўтказилган.

Натижада Бухоро шаҳрида яшовчи 51 ёшли Х.Г. исмли аёл ўз ҳисобидан айни дамда Россияда бўлган 41 ёшли Х.Ш. ҳамда Тошкентда бўлган 29 ёшли Х.Н. исмли аёлларни Таиланднинг Бангкок шаҳрида фоҳишалик билан шуғулланишлари учун олиб кетишга келишиб, Х.Н.ни Тошкент Халқаро аэропортидан олиб кетмоқчи бўлганида тўхтатиб қолинган.

Тошкентда 21 яшар аёлни Дубайга фоҳишаликка юбораётган шахс қўлга олинди

Тезкор суриштирув ишлари натижасида Х.Г. ушбу икки аёлга Бангкок шаҳрида фоҳишалик билан шуғулланишлари учун шароит яратиб беришни ваъда қилганлиги, эвазига улар Х.Г.га 4000 доллар ишлаб беришлиги маълум бўлган.

Тошкент аэропортида тезкор тадбир: Дубайга фоҳишаликка олиб кетаётган шахс қўлга олинди

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Х.Г. қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Асосий мавзулар