АҚШдаги фожиали воқеаларда Ўзбекистон фуқаролари қурбон бўлмаган – ТИВ

© Sputnik / Рамиз БахтияровЗдание МИД Узбекистана
Здание МИД Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сўнгги кунларда АҚШнинг қатор йирик шаҳарларида тинч аҳолини бир қанча оммавий ўққа тутиш ҳолатлари юз берди.

ТОШКЕНТ, 5 авг - Sputnik. 5 август ҳолатига кўра, Техас ва Огайо штатларида, шунингдек, Чикаго шаҳрида содир бўлган фожиали воқеалар қурбонлари рўйхатларида Ўзбекистон фуқаролари йўқ, дея хабар қилди ТИВ.

Техас штатининг Эл-Пасо шаҳрида отишма содир бўлди. ОАВ маълумотларига кўра, 20 киши қуролли ҳужум қурбонига айланган, яна 26 киши жароҳатланган, 21 ёшли гумондор Патрик Крузиус ҳибсга олинган. Ҳозирда жиноятнинг сабаблари аниқлаштирилмоқда.

4 августга ўтар кечаси Огайо штати Дейтон шаҳрида ҳам отишма юз берди. Дастлабки маълумотларга кўра, 10 киши, жумладан ҳужумчининг ўзи вафот этган. 27 киши эса жабрланган.

Шунингдек, отишма ҳолати Иллинойс штатида Чикаго шаҳрида ҳам қайд этилди. Жиноятчи Чикаго ғарбидаги боғда машинадан оломонга қарата ўқ узган. Дастлабки маълумотларга кўра, 7 киши турли даражада жароҳат олган.

Эслатиб ўтамиз, бироз аввал Шавкат Мирзиёев Эл-Пасо, Дейтон ва Чикаго шаҳарларида рўй берган фожеали воқеаларда кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жабрлангани муносабати билан Дональд Трампга самимий ҳамдардлик билдиргани хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0