ИИВ Мирободда қолдириб кетилган шубҳали қоғоз қутилар юзасидан расмий маълумот берди

© МВД Республики УзбекистанВ одном из дворов Ташкента были обнаружены бесхозные коробки
В одном из дворов Ташкента были обнаружены бесхозные коробки - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент шаҳар ИИББ Патруль-пост хизмати ходимлари Миробод кўчасидаги кўп қаватли уй олдида шубҳали бир неча қоғоз қутилари ётганлигини аниқлаб, Ички ишлар бўлимига хабар берган.

ТОШКЕНТ, 16 авг — Sputnik. ИИВ Мирободда қолдириб кетилган шубҳали қоғоз қутилар юзасидан расмий маълумот берди

Қайд этилишича, 15 август куни соат 18:15лар атрофида Тошкент шаҳар ИИББ Патруль-пост хизмати ходимлари Миробод туманининг Миробод кўчасидаги кўп қаватли уй олдида шубҳали бир неча қоғоз қутилари ётганлигини аниқлаб, Миробод тумани 2-сонли Ички ишлар бўлимига хабар берган.

“Зудлик билан воқеа жойига етиб келган Ўзбекистон ИИВ Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармасининг Портлаш хавфи бўлган предметларни зарарсизлантириш бўйича махсус отряди ходимлари томонидан текширилганда, ушбу қоғоз қутилар бўшлиги маълум бўлди”, - дейилади ИИВ хабарида.

© МВД Республики УзбекистанВ одном из дворов Ташкента были обнаружены бесхозные коробки
ИИВ Мирободда қолдириб кетилган шубҳали қоғоз қутилар юзасидан расмий маълумот берди - Sputnik Ўзбекистон
В одном из дворов Ташкента были обнаружены бесхозные коробки

Воқеа жойида ўтказилган тезкор суриштирув ишлари жараёнида қолдириб кетилган қоғоз қутилари шу кўчадаги уйнинг 1-қаватида жойлашган оёқ кийимлар савдоси билан шуғулланувчи дўкон ходимлари томонидан қўйиб кетилганлиги аниқланган.

Тошкентда бомба борлиги эҳтимоли билан Чилонзор метроси атрофи ўраб олинди

ИИВ ҳеч қандай ваҳимага ҳожат йўқлигини билдирган ва аҳолидан ҳар қандай шароитда ҳам ҳушёрликни йўқотмасликни сўраган.

Янгиликлар лентаси
0