Ҳиндинстонда ўзбекистонлик аёл уч нафар шахс томонидан зўрланди

© AFP 2023 / NOAH SEELAMИндия.
Индия. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Деҳли шаҳрида 32 ёшли ўзбекистонлик аёл зўрланди. Ҳозирда уч гумонланувчи ҳибсга олинган ва тергов ишлари олиб борилмоқда.

ТОШКЕНТ, 16 авг — Sputnik. Ҳиндинстонда ўзбекистонлик аёл зўрланди.

ТИВ хабарига кўра, Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси консуллик бўлими Деҳли шаҳрида 32 ёшли мамлакат фуқароси ҳужум ва зўрлашга учрагани тўғрисида ОАВда тарқатилган маълумотни тасдиқлаган.

Санкт-Петербургда ўзбекистонлик аёл ўз ватандошлари томонидан зўрланди

Элчихона вазиятни назоратга олди ва Ҳиндистон пойтахти полиция вакиллари билан алоқа ўрнатди.

Маълум қилинишича, уч гумонланувчи ҳибсга олинган ва тергов ишлари олиб борилмоқда.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти Ҳиндистондаги Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолатларда мамлакатнинг Деҳли шаҳридаги элчихонасига мурожаат қилишлари мумкинлиги эслатган: (9111) 24670774, 24670775, 24105640.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Санкт-Петербургда ўзбекистонлик аёлни зўрлаган шахс қўлга олингани ҳақида хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0