13:39 16 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB142.96
  • EUR10360.56
  • USD9395.63
Сотрудник ГАИ

Навоийда ҳайдовчининг маст ҳолдаги отаси инспекторни дўппослади

Sputnik
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
221 0 0

Ҳайдовчининг 44 ёшли отаси жарима майдончасига маст ҳолатда келиб, автомашинани у ерга қўйилишига фаол қаршилик кўрсатган. Сўнг инспекторни ҳақоратлаб, унга қўл кўтарган ва тан жароҳати етказган. Натижада инспектор жиддий жароҳат олиб, шифохонага олиб борилган.

ТОШКЕНТ, 19 авг - Sputnik. Навоий вилоятида ҳайдовчининг маст ҳолдаги отаси инспекторни дўппослади.

ИИВ хабарига кўра, 17 август куни Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ инспектори Навоий шаҳар, И.Каримов кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келган, давлат рақам белгиси 85 971 SAA бўлган “Кобальт” русумли автомашинани пиёдага йўл бермаганлиги учун тўхтатиб, ҳайдовчидан автомашинани бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларини тақдим этишини сўраган, аммо ҳайдовчи Ж.С.  мазкур автомашинани бошқариш ҳуқуқини берувчи тегишли ҳужжатлари бўлмаган.

Шу сабабли, инспектор қонуний тартибда ҳайдовчи Ж.С.га нисбатан маъмурий баённома расмийлаштириб, автомашинани Навоий шаҳридаги жарима майдончасига олиб келган.

Бундан хабар топган ҳайдовчи Ж.С.нинг 44 ёшли отаси А.Ҳ. жарима майдончасига маст ҳолатда келиб, инспектор томонидан автомашина жарима майдончасига қўйилишига фаол қаршилик кўрсатган. 

“Сўнг уни ҳақоратлаб, унга қўл кўтарган ва тан жароҳати етказган. Натижада жиддий жароҳат олиб, РШТЁИМ Навоий филиалига олиб борилган. Ҳозирда унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда”, - дейилади хабарда.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Навоий шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Асосий мавзулар