14:44 15 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB142.96
  • EUR10360.56
  • USD9395.63

Бухоролик полициячи қиз Нью-Йоркда ўғирликда айбланмоқда

© Sputnik / Вера Голосова
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
450 0 0

Нью Йорк полициясида ишлайдиган 24 ёшли ўзбекистонлик қиз ўғирликда айбланмоқда.

ТОШКЕНТ, 20 авг – Sputnik. Нью-Йоркда полиция хизматчиси бўлган асли бухоролик 24 ёшли Садоқат Мақсудова ўғирликда гумон қилинмоқда, деб хабар қилди Нью Йорк Пост нашри.

Садокат Максудова

Мақсудова тўрт буюмдан иборат 300 долларлик кийим-кечакнинг пулини тўламасдан магазиндан чиқиб кетаётган вақтида хавфсизлик хизмати томонидан тўхтатиб қолинган, дейилган хабарда.

Воқеа 15-август куни Staten Island савдо мажмуаси ичида жойлашган JC Penney қимматбаҳо кийимлар дўконида содир бўлган.

Хабарда айтилишига кўра, Мақсудова майда ўғирликда айбланиб, хизматидан вақтинча четлатилган.

Садоқат Мақсудова 2018 йилнинг июль ойида полиция сафига ишга кирган эди. У АҚШга оиласи  билан  2009 йилда кўчиб борган.

Асосий мавзулар