16:52 23 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30
Снимки, полученные с помощью портативного рентгена

Андижонда шифокорнинг қўли боғланиб, устига бензин сепилиши юзасидан муносабат билдирилди

© Sputnik / Варвара Гертье
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
444 0 0

Фуқаро аввалига шифокорнинг бўйнидан қўли билан бўға бошлаган, кейин қўлларини орқага қилиб боғлаган. Сўнгра сумкасини ичидан суюқликка тўла елим идиш чиқариб, суюқликни хонага ва шифокорнинг устига сепган. Шифокор ушбу суюқлик бензин эканини билиб, бақира бошлаган.

ТОШКЕНТ, 22 авг – Sputnik. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Андижонда шифокорларга қилинган суиқасд юзасидан муносабат билдирди.

Вазирлик 21 август куни Андижон вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида шифокорларга беморнинг қариндоши томонидан суиқасд уюштирилиши, шифокорлар хонасига бензин сепиб, хонага ўт қўйиб юборишга уринганлик ҳолатини минг афсус билан қайд этган.

Хабарда вазирлик Олий Мажлисга шифокорлар ҳақ-ҳуқуқлари ҳимоясини янада мустаҳкамлаш мақсадида амалдаги қонунчиликни янада кучайтириш, шунингдек, Бош прокуратура, ИИВ каби қатор ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан фуқароларнинг шифокорларга таҳдид ва тажовуз қилиш каби ҳолатларнинг олдини олиш ва бартараф этиш борасида жиддий ва кескин чоралар кўриб боришларини, бу борада профилактика ишларини яна кучайтиришларини қатъий сўраб қолиши қўшимча қилинган.

Аввалроқ ЎзА нашрида Андижонда шифокорнинг қўли боғланиб, устига бензин сепилгани ҳақида мақола чоп қилинганди. Андижон вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида даволанаётган бемор А.И.нинг ўғли томонидан мазкур тиббиёт муассасасининг ортопедия ва жароҳатлар оқибатлари бўлими ходимларига нисбатан тажовуз амалга оширилган. 2019 йилнинг 21 август куни бемор имтиёзли йўлланма билан ўғли ҳамроҳлигида тиббиёт муассасасига келиб, шифокор Б.Ш.га учрашган. Бемор муассасанинг нейрохирургия бўлимига имтиёзли йўлланма асосида ётқизилган. Бемор нейрохирургия бўлимига жойлашгач, нейрохирургия бўлими шифокори О.А. бемор ва унинг ўғли билан суҳбатлашган. Суҳбат давомида беморга ҳозирда мазкур муассасада медикаментоз ва физиотерапевтик муолажалар ўтказилишини, Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия марказига эса 2019 йилнинг 4-чорагида имтиёзли йўлланма асосида юборилишини тушунтирган. 

ССВ тез тиббий ёрдам шифокорлари билан содир бўлган муштлашув ҳолатига изоҳ берди

Шундан сўнг, Б.Ш. операцияни тугаллаб чиқаётганда беморнинг ўғли у билан суҳбатлашмоқчи эканини айтган. Шифокор уни ўз хонасига таклиф қилиб, олиб кирган. У ерда беморнинг ўғли рентгенограммани қайта кўриб беришини илтимос қилган. Б.Ш. рентгенограммани ёруққа қараб кўраётган вақтда у унинг орқасидан келиб, бўйнидан бўға бошлаган. Шифокор қаршилик қилиб, тажовуз қилаётган шахснинг қўлидан озод бўлишга ҳаракат қилган, аммо у янада қаттиқ бўға бошлаган. Шунда шифокор ҳушини йўқотади, ҳушига келган вақтда қўллари орқага қилиб боғланган ҳолда, стол остида ётган бўлган. Беморнинг ўғли шифокорни столга ўтқазиб, ундан зудлик билан “AKFA Med line”га қўнғироқ қилиб, керакли мутахассисни чақиртириб, онасини шу ерда операция қилдириб беришини талаб қилади. 

Шифокор ундан қўлларини боғламдан чиқаришини сўраган. Шу пайт у сумкасини ичидан суюқликка тўла елим идиш чиқарган, сўнг елим идишдаги суюқликни хонага ва шифкорнинг устига сепган. Шифокор ушбу суюқлик бензин эканини билиб, бақира бошлаган.  Муассасадаги тиббиёт ходимлари эшикни синдиришган. Шунда эшик ортидаги ходимларга ҳам бензин соча бошлаган. Натижада ҳамшира М.Э.ниг кўзига бензин сочилиши натижасида жароҳатланган. Эшик бузиб кирилганда беморнинг қўлида ёндиргич бўлган. Ходимлар ёндиргични олиб қўйиш ниятида унинг қўлига ёпишган вақтда яна бир ходим А.М.ни уриб, унга тан жароҳати етказган. 

Тажовуз оқибатида муассасанинг тўрт нафар ходими жабрланган ва шифохонага ётқизилган.

Асосий мавзулар