13:55 22 Январ 2020
Эфир
  • RUB155.06
  • EUR10585.77
  • USD9547.05
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
358 0 0

Ўзбекистонда 1 минг 763 нафар истеъмолчи ҳужжатларсиз табиий газдан фойдаланиб келган.

ТОШКЕНТ, 23 авг – Sputnik. Ўзбекистонда 2019 йилнинг 1 январидан 15 августига қадар, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ноқонуний тарзда фойдаланилган газ миқдори 39 млн. 780 минг куб. метрни,  яъни 40 млрд. сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Энегетика вазирлиги хабар қилди.

Маълум бўлишича, 1 минг 763 нафар истеъмолчи ҳужжатларсиз табиий газдан фойдаланиб келгани аниқланган.

Узнефтегазинспекция зафиксировала факты хищения газа
Пресс-служба Министерства энергетики Узбекистана
"Узнефтегазинспекция" зафиксировала факты хищения газа

Биргина август ойининг биринчи 15 кунида тегишли ҳужжатларсиз табиий газдан фойдаланиб келган 187 та улгуржи истеъмолчи аниқланган бўлиб, ноқонуний фойдаланилган газ ҳажми 3 млн. 200 минг куб. метрни, шуниндек 3 млрд. сумни ташкил этган.

Узнефтегазинспекция зафиксировала факты хищения газа
Пресс-служба Министерства энергетики Узбекистана
"Узнефтегазинспекция" зафиксировала факты хищения газа

Хабарда Навоийдаги пишган ғишт ишлаб чиқарувчи “Баҳор Интер Азия” корхонаси, Сурхондарёдаги “Жарқўрғоннефть” , Бухородаги “Қиробод мавжлари” МЧЖ, Тошкент шаҳридаги “Орбита глобус» МЧЖ, Тошкент вилоятидаги “Домтекс” МЧЖ табиий газдан ноқонуний фойдалангани фош этилган қайд этилган.

Асосий мавзулар