Қашқадарёда фуқаро 78 яшар бувисига темир бўлаги билан жароҳат етказди

© AFP 2023 / WILL SWANSONМужчина стоит с железным прутом. Иллюстративное фото
Мужчина стоит с железным прутом. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шаҳрисабз туманида яшовчи фуқаро жанжал вақтида ёши бир жойга бориб қолган бувисининг бошига темир бўлаги билан урди.

ТОШКЕНТ, 23 авг – Sputnik. Қашқадарёда 78 яшар бувисига темир бўлаги билан жароҳат етказган набира қўлга олинди.

Пила - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда ҳайдовчи ўзаро жанжалда икки кишини арра билан жароҳатлади

ИИВ хабарига кўра, Шаҳрисабз туманида яшовчи 31 ёшли А.Н. Аммоғон қишлоғида  яшовчи бувиси, нафақахўр, 78 ёшли М.А.нинг уйида бувиси билан жанжаллашиб қолган. Жанжал вақтида унинг бошига темир бўлаги билан уриб, жароҳат етказган.

Натижада М.А. касалхонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, А.Н. ушланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Янгиликлар лентаси
0