Тошкентда савдо мажмуаси қурилиши вақтида жароҳатланганлар ҳақида маълумот берилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровСтроительство торгово-развлекательного центра Rivera
Строительство торгово-развлекательного центра Rivera   - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Олмазор туманида янги қурилаётган “Riviera” савдо мажмуасининг қурилиш жараёнида бахтсиз ҳодиса рўй берди. Юқоридан темир конструкция қулаши оқибатида 6 нафар қурувчи жароҳатланиб, улардан 4 нафари вафот этди.

ТОШКЕНТ, 28 авг – Sputnik. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкентда савдо мажмуаси қурилиши вақтида жароҳатланган ишчилар аҳволи ҳақида маълумот берди.

Строительство торгово-развлекательного центра Rivera   - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда савдо маркази қурилишида 4 киши ҳалок бўлди

Қайд этилишича, “Riviera” савдо мажмуаси ҳудудида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилаётган вақтда юқоридан темир конструкция қулаши оқибатида 6 нафар қурувчи жароҳатланиб, улардан 4 нафари вафот этган. 2 нафари эса Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилган.

Жароҳатланганлар зудлик билан текширувлардан ўтказилиб, белгиланган тартибда шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Жумладан, О.Ш. ўнг тавон суягининг синиши ташхиси билан ўрта оғир аҳволда,  З.Р.  эса аралаш травма, чап елка суягининг синиши ташхиси билан ётқизилган.

Хабарда беморлар малакали шифокорларнинг доимий назоратида бўлиб, уларга барча керакли тиббий муолажалар кўрсатилаётгани қўшимча қилинган.

Янгиликлар лентаси
0