Россияда икки ўзбекистонлик лифт шахтасига тушиб кетди

Oбуна бўлиш
Кронштадт шаҳридаги қурилиш майдонларидан бирида 4 нафар ишчи, жумладан, икки нафар Ўзбекистон фуқароси лифт шахтасига тушиб кетган.

ТОШКЕНТ, 30 авг – Sputnik. Россияда икки ўзбекистонлик лифт шахтасига тушиб кетди.

Мамлакатнинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси 28 август куни Ленинград вилояти Кронштадт шаҳридаги қурилиш майдонларидан бирида 4 нафар ишчи, жумладан, икки нафар Ўзбекистон фуқароси Б.Б. ва К.Б. лифт шахтасига тушиб кетгани тўғрисида ОАВ да тарқалган хабарни тасдиқлаган.

Пожар на прогулочном теплоходе в Москве - Sputnik Ўзбекистон
ТИВ: Санкт-Петербургдаги ёнғинда жароҳат олган ўзбекистонликнинг аҳволи оғир

ТИВ хабарида қайд этилишича, Б.Б.га биринчи тиббий ёрдам кўрсатилганидан сўнг рухсат берилган. К.Б. Жаналидезе номидаги Тез ёрдам илмий-тадқиқот институти травматология бўлимига ўтказилган ва ҳозирда унинг ҳолати шифокорлар томонидан “қониқарли” деб баҳоланмоқда.

Бош консулхона мазкур ҳолат бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва тиббиёт муассасаси билан алоқа ўрнатган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Санкт-Петербургда Ўзбекистон фуқароси оғир аҳволда топилгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0