15:50 17 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10455.03
  • USD9490.77
Доллары США

“Автомойка” сотиш баҳонасида тошкентлик аёлни чув туширган фирибгар ушланди

© Sputnik / Владимир Трефилов
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
131 0 0

Автомашиналар ювиш шохобчасини, бино ва иншоотларини сотиб олиш илинжида бўлган аёл фирибгар домига илиниб, йирик маблағидан айрилиб қолди.

ТОШКЕНТ, 2 сен – Sputnik. Тошкент вилояти Янгийўл шаҳар шаҳрида фирибгарлик жиноятига қўл урган фуқаро ушланди.

ИИВ хабарига кўра, 19 июль куни 36 ёшли А.Қ. “Файзли” МФЙ ҳудудида таниши, Тошкент шаҳар Миробод туманида яшовчи 46 ёшли Х.Ш. исмли аёлга автомашиналар ювиш шохобчасини, бино ва иншоотларини сотмоқчилигини айтган ва ундан 30 минг доллар олган. Бироқ берган ваъдасини бажармаган ва пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, А.Қ. ушланган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Асосий мавзулар