00:01 10 Декабр 2019
Эфир
  • RUB147.79
  • EUR10476.36
  • USD9510.99
В Самарканде и Карши произошли пожары после праздничных салютов

Самарқанд ва Қаршида мушакбозлик вақтида ёнғин юз берди - видео

пресс-служба
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
247 0 0

Самарқанд ва Қаршида мушакбозлик вақтида очиқ майдондаги қуриган ўтлар ёнган.

ТОШКЕНТ, 2 сен – Sputnik. Самарқанд ва Қаршида мушакбозлик вақтида очиқ майдондаги қуриган ўтлар ёнган. Бу ҳақда Sputnik мухбирига ФВВ матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда айтилишича, 2019 йил 1 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллиги байрами муносабати билан Самарқанд шаҳридаги “В.Абдулла” кўчаси олдидаги очиқ майдонда ўрнатилган мушаклар отилиши жараёнида мушакларнинг ўчмай қолган чўғ парчалари 350 метр узоқликдаги қуриган ўтлар устига келиб тушиши натижасида 40 сотих майдонда қуруқ ўт ёнган.

Мазкур тадбирга жалб этилган навбатчиликда турган 3 та ёнғин ўчириш экипажи ҳамда 1 та сув ташишга мўлжалланган ёрдамчи техника ёрдамида ёнғин соат 21:27 да тўлиқ бартараф этилган. Тан жароҳати олганлар йўқ. Аланга бино ва иншоотларга ўтмаган.

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳридаги М.Тошмухаммедов номидаги мусиқали драма театри олдидаги очиқ майдонда ўтказилган мушакбозлик давомида мушаклардан бирининг нуқсони бўлганлиги ва унинг етарлича ердан кўтарилмасдан ёрилиши эвазига ундан чиққан учқун 300 метр узоқликдаги қуриган ўтлар устига тушиши оқибатида 40 кв.метр майдонда ёнғин юзага келган. Тадбирга жалб этилган навбатчиликда бўлган 3 та ёнғин ўчириш экипажи ёрдамида ёнғин 5 дақиқада бартараф этилган. Тан жароҳати олганлар йўқ. Аланга бино ва иншоотларга ўтмаган.

Асосий мавзулар