16:09 15 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24
ДТП в Самарканде

Самарқандда автобус ва юк машинаси тўқнашиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди

Министерство здравоохранения РУ
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
159 0 0

Самарқанд вилояти Жомбой туманида ичида автобусда 31 нафар йўловчи бўлган автобус билан МАN русумли юк автомашинасини тўқнашиб кетди. Йўйловчилардан 22 нафари турли даражадаги тан жароҳати олган.

ТОШКЕНТ, 3 сен - Sputnik. Бугун, 3 сентябрь куни Самарқанд  вилояти  Жомбой  туман Бешбола қишлоғи худудида  ISUZI русумли автобус билан  МАN русумли юк автомашинасини  тўқнашиши юз берган.

Соғлиқни сақлаш вазири хабарига кўра, автобусда 31 нафар йўловчи бўлган. Уларнинг 22 нафари  турли даражадаги тан жароҳати олган. 1 нафар йўловчи  воқеа жойида вафот этган. Тез тиббий ёрдам биригадаси воқеа жойига 5 дақиқада  етиб борган. Жами 8 та тез тиббий ёрдам бригадаси кўмагида  жароҳатланганларнинг барчаси тезкор равишда Жомбой туман тиббиёт бирлашмасига олиб келинган.

Қайд этилишича, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан беморларга ўз вақтида тезкор тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида санитар авиация хизмати орқали нейрохирург, хирург, травматолог  каби қатор тажрибали мутахассислар сафарбар этилган.

Айни пайтда йўл-транспорт ҳодисаси натижасида  жароҳатланганларнинг 6 нафари Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг  Самарқанд филиалига  даволаниш учун кўчирилган, 3 нафар беморга Жомбой туман тиббиёт бирлашмасида, 13 нафар беморга эса  амбулатор тиббий хизмат кўрсатилмоқда.

Ҳозирда ССВ томонидан  ҳалокат оқибатида жабрланганларга юқори малакали тезкор ва сифатли  тиббий ёрдам кўрсатиш учун барча шарт-шароитлар яратилган. Қўшимча дори-дармон ва тиббий воситалар етказиб берилди.

Асосий мавзулар