Россияда ИИВ ходимлари фарзандларини ўғирлаб, уларни жазолашга чақирган блогер қамалди

© Sputnik / Виталий Белоусов / Медиабанкка ўтишБлогер Владислав Синица
Блогер Владислав Синица - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россиялик блогер Владислав Синица Twitter᾽даги пости туфайли бир неча йилга озодликдан маҳрум қилинди. У экстремизмда айбдор деб топилди.

ТОШКЕНТ, 3 сен – Sputnik. Россиялик блогер Владислав Синица Twitter᾽даги пости туфайли 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Унинг сўзлари ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимларининг фарзандларига нисбатан зўравонлик қилишга чақириқ сифатида баҳоланган. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, блогер “хатти-ҳаракатининг хусусияти ва ижтимоий хавфлилигини англаган ҳолда” пост ёзиб қолдирган, унинг мақсади эса “нафрат ва адоватни қўзғаш” бўлган.

Суд ижтимоий тармоқларда 30 ёшли Макс Стеклов (Владислав Синица) томонидан ёзиб қолдирилган матнни бирор киши Москвадаги ноқонуний намойишларга қарши курашишда иштирок этган ҳуқуқ-тартибот ходимларининг фарзандларига зарар етказишда қўлланма сифатида қабул қилиши мумкинлигини аниқлаган.

Прямая линия с президентом РФ Владимиром Путиным - Sputnik Ўзбекистон
Путин Россияда ўтказилган норозилик акцияларига изоҳ берди

Судда гувоҳ сифатида Росгвардия ходими сўроқ қилинган.

“Биринчи август куни ишдан қайтиб, янгиликлардан хабардор бўлиш учун учун телефонни очдим. Twitter`ни очиб, бу хабарларни кўрдим – кейинчалик жазолаш учун Россия гвардияси ходимларининг болаларини ўғирлашга оид чақириқлар. Бу мени сергаклантирди ва мен  қизимнинг ҳаёти ва соғлиғи учун қўрқишни бошладим”, - дея судда кўрсатма берган ходим.

Судланувчининг ўзи айбини тан олмаган. Унинг таъкидига кўра, унинг сўзлари контекстдан юлиб олинган.

Жорий йилнинг июль ойида кунлари Москва шаҳар Думаси депутатлигига номзодлар томонидан ташкил этилган ҳукумат билан келишилмаган митинглар бўлиб ўтганди. Ҳуқуқбузарлик учун жами 1,7 минг киши ҳибсга олинган.

Тергов қўмитаси оммавий тартибсизликлар ва ҳокимият вакилларига ҳужум қилиш тўғрисида жиноят ишларини қўзғатган.

Янгиликлар лентаси
0