01:05 13 Декабр 2019
Эфир
  • RUB149.88
  • EUR10545.67
  • USD9537.55

Россияда “қора қарға” ҳужум самолёти ҳалокатга учради

© Sputnik / Сергей Пятаков
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
55510

Ставрополь ўлкасида Су-25УБ ҳужум самолёти ҳалокатга учради.

ТОШКЕНТ, 3 сен – Sputnik. Ставропол ўлкасида Су-25УБ ҳужум самолёти ҳалокатга учради. Икки учувчи катапульта ёрдамида самолётдан отилиб чиққан. РИА Новости Мудофаа вазирлигига асосан хабар қилди.

Таъкидланишича, ҳалокат самолёт режали ўқув-машқ парвозини амалга ошираётган вақтда содир бўлди.

Қидирув-қутқарув хизмати учувчиларни қидирмоқда. Самолёт одам бўлмаган жойга қулаб тушган, ҳеч қандай талофатлар йўқ.

Су-25 - бу зирҳли ҳужум самолёти ҳисобланади. У кечаю кундуз жанг майдонида қуруқликдаги кучларни, шунингдек ҳар қандай об-ҳаво шароитида объектларни йўқ қилиш учун мўлжалланган. У ҳарбийлар орасида "қора қарға" деб номланади.

Су-25УБ - учувчини тайёрлаш учун иккита ўриндиқли жанговар ўқув самолёти ҳисобланади, ундан жанговар мақсадларда ҳам фойдаланиш мумкин.

Асосий мавзулар