Ўзбекистонга дрон олиб ўтишга уринган фуқаро тўхтатиб қолинди

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишБеспилотник
Беспилотник  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Унинг юкида ҳеч қандай тегишли ҳужжатлари бўлмаган 1 дона “Discovery” номли учувчисиз учиш аппарати борлиги маълум бўлди.

ТОШКЕНТ, 4 сен – Sputnik. Сурхондарё вилояти божхона бошкармаси Болдир темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан қўшни мамлакат ҳудудидан йўловчи поездида йўловчи сифатида кириб келган фуқаро К.Г. божхона назоратидан ўтказилди.

“Натижада  мазкур фуқаронинг қўл юклари орасидан оғзаки сўровда маълум қилинмаган ва ҳеч қандай тегишли ҳужжатлари бўлмаган 1 дона “Discovery” номли учувчисиз учиш аппарати борлиги маълум бўлди”, - Божхона қўмитаси хабарида.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонга дронларни ноқонуний олиб кирганлик учун қамоқ жазоси белгиланган. Жиноят кодексига учувчисиз учадиган аппаратларни қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш учун уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси киритилган.

Янгиликлар лентаси
0