22:26 03 Июл 2020
Эфир
  • RUB145.97
  • EUR11411.48
  • USD10173.38
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
192 0 0

Рязанда ЙТҲга учраган ўзбекистонликларнинг 2 нафари жонлантириш бўлимига жойлаштирилди.

ТОШКЕНТ, 5 сен - Sputnik. Россиянинг Рязан вилоятида олти нафар Ўзбекистон фуқаролари ЙТҲга учради, деб хабар қилмоқда Рязпресса.

"Р22 “Каспий” трассасида жароҳатланганларнинг 2 нафари Михайловский туман шифохонасининг жонлантириш бўлимида. Шифокорлар уларнинг тузалиб кетишига умид билдиришди. Яна 2 нафар жароҳатланганларда айни дамда жарроҳлик амалиёти ўтказилмоқда", - дейилган хабарда. 

Қолган, 3 нафар фуқаролар ҳам травматолог шифокор кўригидан ўтказилган.ЙТҲда жами 7 киши жароҳатланган. Улардан 1 киши Россия фуқароси 6 нафари Ўзбекистон фуқаролари. Барчаси вояга етганлар, дейилган маҳаллий нашр хабарида. 

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин Новосибирскда Ўзбекистон фуқаролари ЙТҲга учраган эди. Ўшанда 2 нафар фуқаро қурбон бўлган ва икки нафар фуқаро жароҳат олган эди.

Асосий мавзулар