00:01 10 Декабр 2019
Эфир
  • RUB147.79
  • EUR10476.36
  • USD9510.99
В Ташкенте угнали автомобиль у мужчины, пока он купался в озере

Тошкентда кўлда чўмилаётган фуқаронинг Chevrolet Epica машинасини олиб қочишди

© ГУВД г. Ташкента.
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
170 0 0

Автомобилни муқаддам судланган Тошкент вилоятида истиқомат қилувчи 19 ёшли йигит олиб қочган. Унинг сўзларига қараганда, у автомобилни “бир оз муддатга ўртоғидан олиб турган”.

ТОШКЕНТ, 6 сен - Sputnik. Тошкентда автомобиль олиб қочган шахс қўлга олинди.

Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра. 5 сентябрь куни навбатчилик қисмига Чилонзор туманида Chevrolet Epica русумли автомобиль олиб қочилгани ҳақида хабар келиб тушган.

Маълум бўлишича, 58 ёшли Ғ.А. автомобилини Сеуль кўчасида (эски Байналминал) қолдириб, А. Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий паркига йўл олган. 

Чўмилиш учун ечинганида автомобиль калитини кийимларнинг ёнига қўйиб, кўл томон кетган. Бир оз вақт ўтиб у кийимлари ёнида ёш йигит турганини пайқаган, аммо бу ҳолатга ортиқча эътибор бермаган. Соат 16:00 да Ғ.А. кийимлари ёнида автомобиль калити йўқлигини кўриб, ИИВга хабар қилган.

“Қўлга олиш” режаси асосида Compass кўнгилочар савдо маркази ёнидаги кўприкда ЙПХ ходимлари томонидан ҳаракатланаётган автомобиль  тўхтатилган.  Автомобилни муқаддам судланган Тошкент вилоятида истиқомат қилувчи 19 ёшли М.З. бошқаргани аниқланган.

Унинг сўзларига қараганда, у автомобилни “бир оз муддатга ўртоғидан олиб турган”. М.З. қўлга олиниб, унга нисбатан Ўзбекистон ЖКнинг 267-моддаси (“Транспорт воситасини олиб қочиш”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Автомобиль эса техник соз ҳолатда эгасига қайтарилди.

Асосий мавзулар