05:26 20 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24
Руки  в наручниках

Самарқандда бир оиланинг 5 нафар аъзосини ваҳшийларча ўлдирганларга ҳукм чиқарилди

© Sputnik / Евгений Биятов
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
322 0 0

Самарқандда бир оиланинг 5 нафар аъзосини ўлдирган шахслар умрининг қолган қисмини тўрт девор ичида ўтказади.

ТОШКЕНТ, 6 сен - Sputnik. Самарқандда бир оиланинг 5 нафар аъзосини ўлдирган шахслар устидан суд ҳукми ўқилди.

“Дарё”нинг хабар қилишича, суд ҳукмига кўра, Ғолиб Ташанов Ўзбекистон ЖКнинг  270-моддаси, 1-қисми ва 273-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбсиз деб топилиб оқланди ва жиноят ишининг шу қисми тугатилди.

Ғолиб Ташанов, Жаҳонгир Усмонов, Шамшиддин Эсонбоев ва Ҳабибулло Нурмановнинг айбидан Ўзбекистон ЖКнинг 97-моддаси 2-қисмининг “о”  банди ҳамда “п” бандидаги қасддан одам ўлдириш жиноятининг “уюшган гуруҳ аъзолари томонидан ёхуд ўша гуруҳ манфаатларини кўзлаган ҳолда” содир этишда ифодаланган малакаловчи белгиси чиқарилди.

Ғолиб Ташанов, Жаҳонгир Усмонов, Шамшиддин Эсонбое ва Ҳабибулло Нурмановнинг жиноий ҳаракатлари ЖК 164-моддаси 4-қисмининг “в” бандидан, ЖКнинг 33-моддаси талабларига мувофиқ, ЖК 164-моддаси 3-қисмининг “в”, “г” бандларига, ЖК 267-моддаси 3-қисмининг “б” бандидан ЖК 267-моддаси 2-қисмининг “б” бандига қайта квалификация қилинди.

Суднинг якуний хулосасига кўра, судланувчилар тегишли моддаларда айбдор деб топилди ва уларга Жиноят кодексининг 59-моддаси тартибида, ўташ учун узил-кесил умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазо махсус тартибли жазони ижро этиш колониясида ўтаттириш белгиланди.

Мазкур жиноий иш бўйича судга раислик қилувчи томонидан судланувчиларга ва бошқа томонларга ҳукм устидан шикоят қилиш тартиби ва муддати тушунтирилди.

Эслатиб ўтамиз, эндиликлар маҳкумлар деб аталувчилар Самарқанд вилояти Иштихон тумани Чимқўрғон маҳалласида яшовчи оиланинг 5 нафар аъзоси — эр-хотин, икки ўғил ва бир қизни ваҳшийларча ўлдириб, Қўшработ тумани Боқи қишлоғида Damas автомашинаси ичига ташлаб кетган. 

Самарқанд вилояти ҳокими Эркин Турдимов ушбу мудҳиш қотиллик ҳақида гапирар экан, "бу воқелик барчамиз учун шармандали ҳолат, тўрт нафар ёш йигитларнинг пул илинжида беш кишининг қотилига айланиши тасаввур қилиш қийин бўлган ҳолат", дея таъкидлаган.

Асосий мавзулар