00:01 10 Декабр 2019
Эфир
  • RUB147.79
  • EUR10476.36
  • USD9510.99
Машина после ДТП. Иллюстративное фото

Қозоғистондаги аянчли ЙТҲда 3 нафар ўзбекистонлик қурбон бўлди

© CC0 / pixabay
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
208 0 0

Бош консулхона вазиятни назоратга олган, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва тиббиёт муассаса билан тезкор алоқа ўрнатган.

ТОШКЕНТ, 9 сен - Sputnik. Қозоғистондаги аянчли ЙТҲда 3 нафар ўзбекистонлик қурбон бўлди.

ТИВ хабарига кўра, 8 сентябрь куни Қозоғистоннинг Туркистон вилояти ҳудудида Чимкент-Самара автотрассасида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган. Унда 4 одам жабрланган.

“2 нафар аёл М.У. ва М.М. воқеа жойида, З.С. эса касалхонада вафот этди. Давлат рақами 40Р988ҚА бўлган “Nexia” автомашинаси ҳайдовчиси М.У. Ўрдабаси тумани тез ёрдам шифохонасининг реанимация бўлимига жойлаштирилган”, - дейилади хабарда.

ЙТҲ бўйича жиноий иш очилиб, тергов олиб борилмоқда.

Бош консулхона вазиятни назоратга олган, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва тиббиёт муассаса билан тезкор алоқа ўрнатган ҳамда марҳумларнинг жасадларини ватанга юбориш бўйича консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалалар билан шуғулланмоқда.

Асосий мавзулар