10:53 20 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24
Железнодорожный переезд

Ангренда юк машинаси поездга урилиши оқибатида 2 киши қурбон бўлди

CC0 / pixabay
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
23401

Ангренда ғайриоддий ЙТҲ - юк машинаси поездга урилиб унинг 2та вагонини ағдариб юборди.

ТОШКЕНТ, 10 сен – Sputnik. Бугун эрта тонг соат 04:00 да Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида аянчли ЙТҲ содир бўлди деб, хабар қилди ФВВ Sputnik мухбирига.

Ангрен шаҳри ҳудудидан ўтувчи А-373 М-39 “Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон орқали-Ўш” автомобиль йўли 173 кмнинг “Облиқ” темир йўл станциясидан Олмалиқ КМКнинг Кон бошқармасига қарашли “Ангрен Олтин саралаш фабрикаси”га олиб борувчи темир йўл кесишмасида юк автомашинаси юк ташиш поезди билан тўқнашиб кетди.

“Тошкент-Водий” йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётган “САМС” русумли д/р 01 506 CGA юк машинаси юк вагонларни тортиб кетаётган тепловознинг  8-вагонига урилган. Натижада вагонларнинг 2 таси изидан чиқиб кетиб, қарама-қарши йўналишда турган “Дамас” автомобилини босиб қолган - дейилган хабарда.

Оқибатда, давлат рақами 50W363MA “Дамас” автомобилда бўлган 5 нафар фуқародан 2 нафари воқеа жойида вафот этган, 3 нафари тан жароҳати олиб, Ангрен шаҳар марказий шифохонасига ётқизилган.

Шунингдек, “САМС” русумли автотранспорт воситаси ҳайдовчиси ҳам тан жароҳати билан ушбу шифохонага ётқизилган.

Содир бўлган ЙТҲ юзасидан дастлабки терговолди текширув ишлари олиб борилмоқда.

Асосий мавзулар