Юк автомобили ва поезд тўқнашуви тафсилотлари - “Ўзбекистон темир йўллари”

© Sputnik / Евгений Одиноков / Медиабанкка ўтишЖелезнодорожный знак
Железнодорожный знак - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Ангренда юк машинаси поездга бориб урилиши ҳолати юзасидан баёнот берди.

ТОШКЕНТ, 10 сен – Sputnik. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Ангренда юк машинаси поездга бориб урилиши ҳолати юзасидан баёнот берди.

Железнодорожный переезд - Sputnik Ўзбекистон
Ангренда юк машинаси поездга урилиши оқибатида 2 киши қурбон бўлди

Унда айтилишича, бугун, 10 сентябрь соат 3-50 да Алмалиқ тоғ-металлургия комбинатига тегишли бўлган темир йўл кесишмасида юк фураси катта тезликда, шлагбаум ва сфетофорнинг тақиқловчи сигнал бўлишига қармасдан темир йўл поездига бориб урилган.  

ОТМК кириш йўлида 8 та вагондан иборат поезд белгиланган тартибда маневр ишлари олиб борган вақтда юк машинаси, темир йўл кесишмасида ҳаракатланиш қоидаларини бузган ҳолда, ҳаракатланишдан олдин тақиқланган светофор мавжуд бўлишига қарамасдан тепловоз биринчи вагон билан тўқнашди.

ЙТҲ оқибатида икки вагон рельсдан чиқиб кетди. Тўқнашув вақтида қарама-қарши томонда бошқа поезд ўтишини автомобиллар кутиб турган. Тўқнашув оқибатида “DAMAS” автомобилида бўлган йўловчилар жароҳат олди.

Ҳозирги вақтда ҳуқуқ-тартибот органлари суриштирув ишларини олиб бормоқда.

Янгиликлар лентаси
0