11:24 15 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB142.96
  • EUR10360.56
  • USD9395.63
Муслимбек Омонов

Тошкентда 23-ёшли ММА чемпиони вафот этди

© Instagram / 1muslim_omonov
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
122210

Муслим Омонов, 23-ёшли ММА чемпиони муштлашувда пичоқ билан яраланиб вафот этди.

ТОШКЕНТ, 11 сен – Sputnik. Ўтган тунда Тошкентда 23-ёшли аралаш яккакурашчи Муслим Омонов гуруҳ муштлашуви натижасида вафот этди, деб хабар қилмоқда ИИББ матбуот хизмати.

10 сентябрдан 11 сентябрга ўтар кечаси соат 00:50 атрофида Юнусобод туманидаги кафеда икки гуруҳ ёшлар орасида жанжал келиб чиққан.

Шундан сўнг улар кўчага чиқиб Шайхонтохур туманигача боришга ва ўша ерда муштлашув содир бўлган. Оқибатда 3 киши турли жароҳатлар билан касалхонага мурожат қилган. Улардан бири – 23 ёшли Муслим Омонов вафот этган. Бошқа манбааларда айтилишига кўра, М.Омонов пичоқ билан жароҳатланган.

Ушбу воқеа юзасида Ўзбекистон Жиноят кодексининг 104 банди, 3 бўлими (Оғир тан жароҳати етказиш) бўйича жиноий иш қўзғатилган. Ҳодисада иштирок этганларнинг барчасининг шахси аниқланган, тергов ишлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун Муслим Омонов кикбокс бўйича Ўзбекистон чемпиони, К1 МС бўйича жаҳон чемпиони ва 77кг вазн тоифасида ММАнинг Осиё чемпиони унвонлари соҳиби бўлган.

Эслатиб ўтамиз, бу сўнгги йилларда Ўзбекистонда ММА спортчилари билан содир бўлаётган бирнчи ҳодиса эмас. 2018 йилнинг августида ММА жангчиси Жамшид Кенжаев Аурум тунги клубига кириш жойида вафот этган эди.

Асосий мавзулар