12:46 22 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30
Драка

Завод ошхонасида оммавий муштлашув юз берди – видео

Sputnik / Табылды Кадырбеков
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
636 0 0

Россиянинг Амур вилоятида жойлашган газни қайта ишлаш заводи ошхонасидаги тушлик оммавий муштлашув ва 8 кишининг қўлга олиниши билан якунланди.

ТОШКЕНТ, 12 сен - Sputnik. Ижтимоий тармоқларда Россиядаги Амур газни қайта ишлаш заводи ишчилари ўртасида юз берган оммавий муштлашув тасвирланган видео пайдо бўлди.

Видеода муштлашувда 10 дан ортиқ киши иштирок этаётгани кўриш мумкин. Айрим ишчилар стулларни улоқтириб, ҳамкасбларининг ёқасидан ушлаб, дўппосламоқда. Бошқалари эса муштлашаётганларни ажратиб қўйиш билан оввора. Ишчиларнинг бир қисми четда туриб, бўлаётган воқеани кузатмоқда.

Ташкилот матбуот хизмати хабарига кўра, муштлашув тушлик вақтида юз берган.

“Ишчилардан бири ҳамкасби билан жанжаллашиб қолган. Шундан сўнг жанжал муштлашувга айланиб кетган”, - дея ёзади “Амур.Info” нашри.

Муштлашув оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Саккиз киши қўлга олинган.

Ҳозирда полиция жанжал тафсилотларини аниқламоқда.

Асосий мавзулар