04:49 20 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30
Автомобиль следственного комитета (СК) РФ

Калининградда ўзбекистонликни ваҳшийларча ўлдиришда гумонланувчи шахс қўлга олинди

© Sputnik / Рамиль Ситдиков
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
645 0 0

Қотил эркакни белкурак билан бир неча марта урган. Эрталаб воқеа жойига қайтиб келиб уни ўлик ҳолда топган. Жиноят изларини яшириш мақсадида жасадни биоҳожатхона кабинасига жойлаб, ёқиб юборган.

ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Калининградда бир эркакни шафқатсизларча ўлдиришда гумон қилинаётган шахс қўлга олинди. ОАВ тарқатган хабарлар кўра, ўлдирилган шахс Ўзбекистон фуқароси.

Россия ТҚнинг минтақа бўйича тергов бошқармаси матбуот хизматининг хабар қилишича, 10 сентябрь куни кечқурун 24 ёшли маҳаллий фуқаро Калининграднинг Павлик Морозов кўчасидаги ташландиқ боғда дўстлари билан спиртли ичимлик истеъмол қилган. У ерда гўёки унинг хатти-ҳаракатлари ёқмаган нотаниш эркакни кўрган.

Гумон қилинувчи уни белкурак билан бир неча марта урган, сўнгра дўстларининг олдига қайтиб келган.

Тунни воқеа жойига яқин жойда жойлашган танишининг гаражида ўтказган, эрталаб эса ўзи дўппослаган эркакни ўлик ҳолда топган.

“Жиноят изларини яшириш учун у марҳумнинг жасадини яқин атрофда жойлашган биоҳожатхона кабинасига жойлаб, ёқиб юборган, шундан сўнг воқеа жойидан яширинган”, - дейилади хабарда.

Хабарда таъкидланишича, ҳалок бўлган фуқаронинг шахси аниқланган. У 46 ёшда бўлган. Суд тиббий экспертларининг дастлабки маълумотларига кўра, эркак бош мия ёпиқ жароҳати туфайли вафот этган.

Воқеа юзасидан Россия Жиноят кодексининг 105-моддаси 1-қисми (“Қасддан одам ўлдириш”) бўйича жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Асосий мавзулар